«тез тиббий ёрдам» тегли мақолалар


Учта вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди
8 феврал 2024, 11:46

Учта вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди

Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди. 2023 йилда Республика тез тиббий ёрдам марказига 685 та шундай автомобиль етказиб берилган, 2024 йил мартига қадар марказ автопарки яна 170 та машина билан тўлдирилади.

Тез тиббий ёрдам хизматига яна 100 та Caddy автомашинаси топширилди
27 декабр 2023, 11:58

Тез тиббий ёрдам хизматига яна 100 та Caddy автомашинаси топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри филиаллари учун 100 дона Volkswagen Caddy автомашинаси топширилди.

Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчиси калтакланди
14 декабр 2023, 09:16 1

Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчиси калтакланди

Чироқчи туманида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси чақириққа борганда калтакланди. ССБ бригада масофага 14 дақиқада етиб борганини айтмоқда. Автомашинани чақириқдан ортга қайтариш учун бошқа ҳайдовчи жалб этилган. Ҳолатни ички ишлар идоралари ўрганмоқда.

Тошкентда тез ёрдам фельдшери қўлга олинди
21 ноябр 2023, 09:45

Тошкентда тез ёрдам фельдшери қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент шаҳри шошилинч тиббий ёрдам маркази фельдшерини беморга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондиришда гумонлаб, қўлга олди.

Тошкентда 103 ходими аёл беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Иш бўйича хизмат текшируви тайинланди
20 ноябр 2023, 00:09

Тошкентда 103 ходими аёл беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Иш бўйича хизмат текшируви тайинланди

Пойтахтда чақириққа борган тез ёрдам фельдшери беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти «Газета.uz»га ходим фаолияти бўйича текширув тайинлангани ва ишчи гуруҳ экпертиза ўтказаётганини маълум қилди. ССВ вакили «Бу очиқ қоладиган масала эмас», дея таъкидлади.

Тез ёрдамни ёлғондан чақирганларни чақирув харажати миқдорида жаримага тортиш таклиф этилмоқда
10 ноябр 2023, 12:10

Тез ёрдамни ёлғондан чақирганларни чақирув харажати миқдорида жаримага тортиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматини ёлғондан чақирганлик ҳолатлари юзасидан низом ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, ёлғон мурожаат қилганларни хизматнинг бир марталик чақирув харажати — бугунги кунда 178 минг сўм миқдорида жаримага тортиш таклиф этилмоқда.

Тез ёрдам хизматининг 4 та филиалига 100 та Volkswagen Caddy топширилди
20 сентябрь 2023, 17:02

Тез ёрдам хизматининг 4 та филиалига 100 та Volkswagen Caddy топширилди

Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларидаги филиалларига 100 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси етказиб берилди. Йил якунигача яна 500 дан ортиқ машина етказилади.

Жиззах ва Қашқадарёга 50 дона Volkswagen Caddy тез ёрдам машинаси тарқатилди
30 август 2023, 12:58

Жиззах ва Қашқадарёга 50 дона Volkswagen Caddy тез ёрдам машинаси тарқатилди

Jizzakh Auto томонидан 50 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомашинасини Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари учун етказиб бериш бошланди.

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида тез ёрдамга 6,3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди
18 июл 2023, 10:23

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида тез ёрдамга 6,3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди

Ўзбекистонда 2023 йил январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 6 млн 337 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи водий вилоятлари ва пойтахтда қайд этилган. 2022 йил давомида чақириқлар сони 13 миллиондан ошганди.

Тошкентлик эркак онаси учун аёл шифокорларни юборишни сўраб фельдшерга таҳдид қилди
6 апрель 2023, 23:42

Тошкентлик эркак онаси учун аёл шифокорларни юборишни сўраб фельдшерга таҳдид қилди

Тошкент тез тиббий ёрдам фельдшери Злата Гафурова чақириқ бўйича аёллар эмас, эркаклар келгани боис онаси учун шифокорларни чақирган эркак томонидан таҳдидлар бўлганини маълум қилди. Участка нозири эса қарши ариза ёзган тиббиёт ходимаси 12 млн сўм жаримага тортилишини айтган.

ССВ Тошкент вилоятида калтакланган фельдшернинг аҳволи бўйича маълумот берди
25 январ 2023, 09:56

ССВ Тошкент вилоятида калтакланган фельдшернинг аҳволи бўйича маълумот берди

Тошкент туманида беморнинг ўғли чақирувга аёл эмас, эркак фельдшер келгани учун ходимни калтаклаганди. ССВ ходимнинг бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа ташхислар билан нейрохирургия бўлимига ётқизилгани, унинг муолажа олаётганини маълум қилди.

Тез тиббий ёрдам тизими қайта ташкил этилади
17 июн 2022, 10:12

Тез тиббий ёрдам тизими қайта ташкил этилади

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий қилинади. Тиббий бригада беморнинг аҳволи ва касаллик турига қараб, туман ва ҳудудидан қатъи назар унга яқин масофадан юборилади. Марказий шифохоналарда эса тун-у кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилади.

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас”лар замонавий автомобилларга алмаштирилади
18 март 2022, 11:58

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас"лар замонавий автомобилларга алмаштирилади

2022−2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Жумладан, реанимация машиналари ҳам олиб келинади. Бунинг учун 65 млн доллар жалб қилинади.

Январь-февраль ойларида «Тез ёрдам»га 2 млндан зиёд чақириқ келиб тушди
13 март 2022, 12:10

Январь-февраль ойларида «Тез ёрдам»га 2 млндан зиёд чақириқ келиб тушди

2022 йилнинг илк икки ойида мамлакат бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 млн 42 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар Фарғона, Андижон ва Тошкент шаҳрида, энг кам чақириқлар эса Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятларида кузатилган. Ушбу хизматдаги реанимобил машиналар сони 442 тага етгани айтилди.

Тошкентда «тез ёрдам» чақирувлари беморларнинг аҳволига қараб сараланади
21 январ 2022, 11:01

Тошкентда «тез ёрдам» чақирувлари беморларнинг аҳволига қараб сараланади

Тошкент тез тиббий ёрдам хизматининг call-марказида чақирувларини беморнинг аҳволига қараб саралаш тизими йўлга қўйилди. Энди «тез ёрдам» оғир аҳволдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатади, аҳволи енгил беморларга эса оилавий поликлиникаларнинг мобил бригадалари юборилади.

Сурхондарёда тез тиббий ёрдам учун 5 та Damas сотиб олинди. ССВ ушбу хизматга Damas сотиб олинмаслигини айтган эди
12 июл 2021, 11:12

Сурхондарёда тез тиббий ёрдам учун 5 та Damas сотиб олинди. ССВ ушбу хизматга Damas сотиб олинмаслигини айтган эди

Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги июль ойида камида бешта Damas-2 D13 автомашиналарини харид қилган. ССВ ўринбосари Амрилло Иноятов ўтган йилнинг охирида Damas русумидаги автомобилларни тиббиёт учун сотиб олиш тўхтатилганини айтган эди.

Тез тиббий ёрдам хизматида «Damas»дан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда
25 май 2021, 17:34

Тез тиббий ёрдам хизматида «Damas»дан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда

Тез тиббий ёрдамда «Damas» автомашинасидан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда. Унинг ўрнини Б ва С классидаги тиббий транспорт воситалари эгаллайди. Жорий йилнинг ўзида 1000 дона Б классига мансуб замонавий машиналар харид қилиш кўзда тутилган.

Тез ёрдам машинасининг битта чақириғига 150 минг сўм кетади — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари
23 феврал 2021, 16:36

Тез ёрдам машинасининг битта чақириғига 150 минг сўм кетади — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Ўзбекистонда тез ёрдам машинасининг бир хонадонга бориб келиши учун 150 минг сўм миқдорида маблағ талаб этилади. Мурожаатларнинг 40 фоизи сурункали касалликлари бор беморлар томонидан амалга оширилиши, чақириқлар қанчалик нотўғри эканлигидан далолат беради, дея таъкидлади соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг